09:52 / 25.12.2015
4725

Болгария партияси Туркияни Су-24 самолёти атрофидаги можарода қўллаб-қувватлаган ўз етакчисини сафидан чиқариб юборди

Болгариянинг турк камчилиги манфаатларини ҳимоя қилувчи “Ҳуқуқ ва озодлик учун ҳаракат” партияси раҳбарияти Россиянинг уриб туширилган Су-24 самолёти атрофидаги можарода Анқарани очиқчасига қўллаб-қувватлаган ўз етакчисини партия сафидан чиқариб юборди, деб хабар бермоқда Франс Пресс ахборот агентлиги.

Партияга 2013 йилдан етакчилик қилган Лутфи Мастон партиянинг парламентдаги фракциясидан ҳам чиқариб юборилди.

Партия асосчиси ва фахрий раиси Ахмед Дўган партия раҳбарияти йиғилишида Болгариянинг миллий манфаатларига қарши чиқувчи исталган одамни бундай тақдир кутиши билан огоҳлантирди.

Top