19:11 / 26.12.2015
5698

Путин бир қатор денгиз ҳудудларида аксилтеррорчилик штабларини тузишга буйруқ берди

Россия президенти Владимир Путин Россиянинг бир қатор денгиз бўйидаги шаҳарларида террорчиликка қарши курашувчи кучларни режалаштиришни ташкил этиш учун тезкор штаблар тузиш ҳақидаги фармонни имзолади.

“Каспийск, Мурманск, Петропавловск-Камчатск, Симферополь ва Жанубий-Сахалинск шаҳарларида денгиз ҳудудларида (ҳавзаларида) террорчиликка қарши курашувчи, аксилтеррорчилик операцияларни бошқариш бўйича ижрочи ҳокимиятнинг федерал органлари ва уларнинг ҳудудий органларининг кучлари ва воситаларини қўллашни режалаштиришни ташкил этиш учун тезкор штаблар ташкил этилсин”, дейилмоқда фармонда.

Ушбу тезкор штабларнинг бошлиқлари, агар Миллий аксилтеррорчилик қўмитаси раиси томонидан ўзгача қарор қабул қилинмаса, федерал хавфсизлик хизмати чегара органлари раҳбарлари ҳисобланадилар.

Top