Самарқанд шаҳри ва Тайлоқ туманида бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилди. Самарқанд шаҳри Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, “Ҳунарманд уюшмаси” вилоят бўлими, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, Маҳалла жамоат хайрия фонди ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасида, 96 та корхона ва ташкилотлар, ўзларида мавжуд 1085 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Ярмаркага 453 нафар фуқаролар жалб этилиб, улардан 45 нафарига ишга йўлланмалар берилди.
Тайлоқ тумани Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган “Агротадбиркорлик касб-ҳунар коллежи” даги меҳнат ярмаркасида тумандаги 100 та корхона ва ташкилот ўзларидаги 126 та бўш иш ўрини билан иштирок этди. Шунингдек, 50 нафар фуқарога амалдаги меҳнат қонунчилигига доир маслаҳатлар берилди.