20:03 / 28.12.2015
3444

АҚШ бошчилигидаги коалиция ИШИДнинг Сурия ва Ироқдаги базаларига 37та ҳаво зарбаси йўллади

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция самолётлари Сурия ва Ироқ ҳудудидаги ИШИД базаларига 37 марта ҳаводан зарба берди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, зарбаларнинг 21таси Ироқдаги шаҳарлар бўйлаб (шундан 3 марта Рамади шаҳри атрофида) йўлланган. Бу шаҳар бугун Ироқ ҳарбийлари томонидан ИШИДдан озод этилди.

Шунингдек, коалиция самолётлари Сурия осмони узра учиб, мамлакат шимолидаги Манбиж шаҳри яқинида 11та, Ҳасака, Раққа ва Марья шаҳарларида эса жами 5та зарбани амалга оширган.

Бу зарбалар жангариларнинг машғулот бинолари ва бошқа пунктларини йўқ қилишга қаратилган.

Бундан олдинроқ, Россия Мудофаа вазирлиги коалицияни сустликда айблаб, уларнинг ҳаракати фақат сўзда экани, амалий ишлар кузатилмаётгани ҳақида айтиб чиққанди.

Top