12:42 / 28.12.2015
4752

Гвардиола ўзи истаган де Брюйнени эмас, Костани трансфер қилишгани учун «Бавария»дан кетишга қарор қилган

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола раҳбарияти билан жамоанинг трансфер сиёсати бўйича келиша олмагани учун шартномасини узайтиришни истамаган.

Bild нашрининг ёзишича, испаниялик мутахассис ўтган ёзда «Бавария» раҳбариятидан Поль Погба, Марко Верратти, Эден Азарни, шунингдек Кевин де Брюйне ёки Раҳим Стерлингдан бирини сотиб олишни сўраган.

Бироқ клуб раҳбарияти бу таклифларни рад этган ва Дуглас Коста, Кингсли Коман ва Артуро Видални сотиб олишни маъқул деб топган.

Гвардиола эса 2016 йилнинг ёзидан Кевин де Брюйне ва Раҳим Стерлинг фаолият кўрсатаётган «Манчестер Сити»да иш бошлаши кутилмоқда.

Top