18:24 / 28.12.2015
23888

Тармоқда Андижон шаҳри кўчаларида синовдан ўтказилаётган Ravon Nexia суратлари пайдо бўлди

Фейсбукдаги «Водители Ташкента» гуруҳида Андижон шаҳри кўчаларида синовдан ўтказилаётган Т250 базасидаги Ravon Nexia автомобилининг суратлари эълон қилинди.

Суратлардан кўриниб турибдики, ёрқин яшил рангдаги GM Uzbekistan’нинг янги маҳсулотининг олд ва орқа қисми қора рангли мато билан тўсилган. Давлат рақами ўрнига эса QAP ёзуви қайд этилган лавҳа ўрнатилган.

Маълумот учун, Ravon Nexia автомобилининг намойиши 2015 йил 8 октябрида бўлиб ўтган эди. Янги модель 2016 йилнинг баҳоридан савдога чиқарилади.

Top