00:58 / 29.12.2015
4172

Англия Премьер-лигаси, 19-тур: “Арсенал” “Борнмут”ни ютиб 1-ўринга кўтарилиб олди, “МЮ” ва “Челси” дуранг ўйнади

Англия Премьер-лигасининг 19-турида “Арсенал” ўз майдонида “Борнмут”ни 2:0 ҳисобида ютди. Тўпларни Габриэл Паулиста ва Месут Озил киритдилар.

“Арсенал” ушбу ғалаба эвазига “Лестер Сити”дан ўтиб, мусобақа жадвалига пешқадамлик қилмоқда: “канонирлар” ҳисобида 39 очко бор, “тулкилар” эса бир очко ортда қолишмоқда, бироқ уларда битта ўйин захирада бор.

Англия Премьер-лигаси, 19- тур

Арсенал – Борнмут – 2:0
Голлар: Паулиста, 27 (1:0); Озил, 63 (2:0).

“Манчестер Юнайтед” ва “Челси” ўртасидаги учрашувда 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд қилинди.

“МЮ” 30 очко тўплаб, мусобақа жадвалида 6-ўринни эгалламоқда ва етакчи “Арсенал”дан 9 очко ортда қолмоқда. “Челси” эса 20 очко билан 14-ўринни эгалламоқда.

Манчестер Юнайтед – Челси – 0:0

Яна бир учрашувда “Вест Хэм” “Саутгемптон”ни мағлуб этди. Лондонда бўлиб ўтган учрашув 2:1 ҳисоби билан якунланди.

Вест Хэм Юнайтед – Саутгемптон – 2:1
Голлар: Женкинсон, 13 (0:1, автогол); Антонио, 69 (1:1); Кэрролл, 79 (2:1).

Top