09:47 / 29.12.2015
3980

Хитой Марказий банки юань курсини 4,5 йил ичидаги энг паст кўрсаткичга туширди

Хитой Халқ банки миллий валюта – юаннинг долларга нисбатан курсини 114 базис пунктига, яъни бир долларга 6,4948 юангача туширди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу 2011 йил майидан бери энг паст кўрсаткич бўлди.
14 декабрда Хитой Марказий банки юань курсини 2011 йил июлидан бери энг паст кўрсаткичга туширганди.
Ноябрь охирида Халқаро валюта жамғармаси юанни жаҳон захира валюталари рўйхатига киритиш қарорини қабул қилган.

Top