08:59 / 30.12.2015
3709

Жанубий Корея билан муносабатларга жавоб берган Шимолий Корея партиясининг аъзоси автоҳалокатда ҳалок бўлди

Жанубий Корея билан муносабатларга жавоб берган ва Сеул билан музокараларда иштирок этган, Шимолий Корея партиясининг аъзоси Ким Ян Гон 2015 йил 29 декабрда автоҳалокатда ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Корея марказий телеграф агентлигига (КМТА) иқтибос келтирган ҳолда “Рёнхап” ахборот агентлиги.

Ким Ян Гон 73 ёшда бўлган. Қолган тафсилотлар берилмаган.

Декабрда Шимолий Корея ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида Кэсон қўшма саноат ҳудудида музокаралар бўлиб ўтган. Ўшанда Шимолий Корея музокаралар натижаларига кўра бирор бир келишувга келинмагани учун Жанубий Кореяни айблаганди.

Top