09:29 / 31.12.2015
5364

«Барселона» бир йил давомида кўп гол уриш бўйича дунё футболи тарихидаги энг яхши натижани қайд этди

«Барселона» жамоаси 2015 йилдаги сўнгги ўйинини «Бетис»га қарши ўтказиб, рақиблар дарвозасига 4та гол йўллади.

Ҳисобни 3:0 кўринишига келтирган Суареснинг голи «Барселона»нинг 2015 йилдаги 179 голига айланди. Бу орқали жамоа «Реал»нинг рекордини янгилади.

Каталонияликлар «Бетис» дарвозасига яна битта тўп киритишди ва йил давомида урган голлари сонини 180тага етказишди.

Шу тариқа «Барселона» 2014 йилда «Реал» томонидан ўрнатилган рекордни янгилашга муваффақ бўлди. Ўшанда мадридликлар бир йилда 178та гол урган эди.

Top