09:09 / 31.12.2015
3199

Суриянинг Қамишли шаҳрида иккита теракт оқибатида 10 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди

Суриянинг Қамишли шаҳрида ассурийлар яшайдиган мавзеда иккита портловчи қурилманинг портлатилиши оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди, деб хабар бермоқда “Сутору” ассурий исёнчилар гуруҳидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Бомбалар “Майами” ва “Габриэль” ресторанларида портлади. Биринчисидан биз камида 10 нафар жасад ва 18 га яқин ярадорни олиб чиқдик. Иккинчи ресторанда нима бўлаётганини ҳозирча билмаймиз, бироқ ўнлаб жароҳатланганлар бор”, деб айтди манба.

Аввалроқ бошқа бир теракт ҳақида маълум қилинганди: Хомс шаҳри марказидаги шифохона олдида террорчилар миналаштирилган автомобилни портлатиши оқибатида 22 киши ҳалок бўлган, 10 киши жароҳат олган. Бу теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.

Top