12:59 / 31.12.2015
6787

The Times: «Челси» қуйи лигага тушиб кетса ҳам, футболчилар ҳозирги миқдорда маош олаверишади

«Челси» раҳбарияти жамоа мавсум якунида чемпионшипга тушиб кетган тақдирда футболчиларнинг бундан молиявий зарар кўрмаслигини таъминлаган.

The Times нашри хабарига кўра, «Челси» қуйи лигага равона бўлса ҳам футболчилар ўз маошларини ҳозирги миқдорларда олишда давом этишади.

Қайд этилишича, АПЛдаги бир қатор жамоалар, хусусан «Манчестер Сити» ва «Тоттенҳэм» футболчилар билан шартномаларда жамоа чемпионшипга тушиб кетиши маошларнинг қисқаришига олиб келиши ҳақида пункт бор.

Нашрнинг ёзишича, «Челси» раҳбарияти бу ҳақида ўйлаб кўрмаган бўлиши мумкин.

Қайд этиш керакки, «Челси» айни вақтда 19-турдан кейин 20 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 14-поғонани эгаллаган. Жамоани хавфли ҳудуддан 3 очко ажратиб турибди.

Top