17:09 / 01.02.2016
4294

Кремлдагилар Су-34 самолёти Туркия ҳаво ҳудудига кирмаганини иддао қилишмоқда

Кремлда рус самолётининг Туркия ҳаво кенгликлари чегарасиини бузмаган деб ҳисоблашмоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков РИА «Новости»га берган интервьюсида маълум қилган.

«Биз бари бир Мудофаа вазирлигимиз берган маълумотга таяниб ахборот берамиз. Мен Россия Мудофаа вазирлиги рус самолётларидан бирининг Туркия ҳаво чегараларини кесиб ўтгани ҳақида маълумотни рад этганини эслатиб ўтмоқчиман. Биз айнан шу маълумотга таянамиз», — деди Песков.

Эслатиб ўтамиз, Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ўтган ҳафта жума Россиянинг Су-34 самолёти Туркия ҳаво чегараларини бузгани ҳақида хабар берганди. Худди шундай баёнот билан НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ҳам чиққан. Россия Мудофаа вазирлиги эса Туркия ТИВ берган баёнотни сафсата деб атаганди.

Top