18:37 / 03.02.2016
2856

2015 йилда Меҳнат вазирлиги томонидан 1700 нафардан зиёд ишчиларнинг иш ҳақи тўлатиб берилди

2015 йил давомида Меҳнат вазирлигига иш ҳақини ўз вақтида тўланмаслиги бўйича 1134та мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси бошлиғи Ботир Шахриёров маълум қилди.
Унинг маълумотига кўра, 2015 йил давомида инспекция ходимлари томонидан Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши томонидан тасдиқланган режа асосида, давлат бюджетидан молиялаштирладиган ташкилотларда, ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик доирасида, жами 5.8 мингдан ортиқ текширувлар ўтказилган.
Аниқланган ҳолатлар бўйича иш берувчиларга нисбатан 590 дан ортиқ бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилган 515 нафардан ортиқ мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилган.
Шу билан бирга, жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик юритувчи субъектларига алоқадор 4 мингга яқин ариза ва шикоятлари кўриб чиқилган, жумладан, иш ҳақини ўз вақтида тўланмаслиги бўйича 1134та, ноқонуний равишда меҳнат шартномасини бекор қилиш масаласида 679 та, квота ва бўш иш ўринлари тўғрисида тегишли ахборотларни тақдим этмаган ҳолатлар бўйича 1450 та, бўш иш ўринларини яширишга доир 1295 та мурожаатлар кўриб чиқилиб, иш берувчи-мансабдор шахсларга нисбатан тегишли таъсир чоралари қўллаш орқали 2200 нафарга яқин фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, 1700 дан ортиқ ишчиларга 10,5 млрд.сўм иш ҳақи тўлатиб берилган.

Top