20:43 / 03.02.2016
3492

БМТ Ўзбекистоннинг 2015 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари билан таништирилди

БМТ Бош ассамблеяси 70- сессияси расмий ҳужжати сифатида 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари олтита расмий тилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳига тақдим этилди. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар қилди.

Унда келтирилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида сўзга чиқар экан, Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ҳамон давом этаётганига қарамасдан, 2015 йилда амалга оширилган иқтисодий дастурлар, чуқур таркибий ўзгаришлар, хусусий мулкчилик ва кичик манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлашга қаратилган дастурлар иқтисодиётимизнинг барқарор ўсиш суръатларини ва унинг макроиқтисодий мутаносиблигини таъминлаганини таъкидлаб ўтди.

Top