17:54 / 03.02.2016
3239

Каттақўрғон туманида коллеж ўқувчилари учун йўл ҳақи имтиёзли бўлган автобуслар қатнови йўлга қўйилди

Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманидаги 12та коллежга узоқ масофадан келиб ўқиётган ўғил-қизлар учун 7 йўналиш бўйлаб 18та автобус қатнови йўлга қўйилди.

"Ушбу ташаббус Каттақўрғон тумани ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия ҳамда туман прокуратураси ҳамкорлигида амалга оширилди", деб ёзади "Халқ сўзи" газетаси.

Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Каттақўрғон Миёнқол”, “Жаҳонгир — Шоҳжаҳон транс” автокорхоналари ҳамда таълим муассасалари ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, транспорт воситалари йўл ҳақи ўқувчилар учун имтиёзли, яъни 50 фоиз миқдорида белгиланган. Шунингдек, ўқувчилар мазкур автобуслар хизматидан махсус жорий этилган ойлик чипталари орқали ҳам фойдаланиши мумкин.

Top