09:47 / 03.02.2016
4027

Россиялик қўшиқчи Тимати лайклар учун 50 минг доллар бериши ҳақидаги хабарни сохта деб атади

Тимати тахаллуси билан маълум бўлган россиялик қўшиқчи Тимур Юнусов гўёки инстаграмдаги фойдаланувчига 50 минг доллар бериши ҳақида чоп этилган ёзишмани сохта деб атади.

Қўшиқчи бу ҳақда инстаграмдаги саҳифасида ёзди.

Аввалроқ Тимати ўзининг инстаграмдаги обуначисига агар у фотосурати остида 100 мингта лайк йиға олса, 50 минг доллар совға қилиши маълум қилинганди.

"Яхши уриниш, бироқ бу ёзишманинг сохталиги танишув учун энг яхши усул деб ҳисобламайман", деб айтди Тимати.

Шу билан бирга Тимати ўз обуначисининг бизнес-режасини ўрганиб чиқишни исташини ва шу мақсадда унга ўзининг электрон почтаси манзилини юборганини айтди.

Top