Бугун куннинг иккинчи ярмида Туркиянинг Юрегир вилояти ҳудудида америкаликлар дрони (учувчисиз учиш қурилмаси) ҳалокатга учраши техник носозлик туфайли рўй берган. Бу ҳақда маҳаллий нашрларга асосланган ҳолда Hurriyet хабар берган.
"Дастлабки текширувларга кўра, бу ҳалокат сабаби техник носозлик бўлган", дея баёнот берган ҳудуд расмийлари.
Қайд этилишича, айни вақтда бу ҳодисани текшириш ишлари давом этмоқда.
ОАВ: Туркияда америкаликларнинг дрони қулаб тушди