16:12 / 04.02.2016
2775

АҚШда полициячининг айби билан фалаж бўлиб қолган афроамерикалик суд орқали 23 млн доллар товон ундирди

Флорида штатининг Палм-Бич шаҳрида полициячининг ўқи туфайли фалаж бўлиб қолган 22 ёшли афроамерикалик суд қарорига кўра 23 млн долларга эга бўлди. Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.

Айтилишича, воқеа 2013 йили содир бўлган. Полиция зобити йигитни тўхтатиб, ЙТҲ учун жарима ёзиб бермоқчи бўлган. Аммо қоронғуда телефонни қурол деб ўйлаб, унга қарата тўрт марта ўқ узган.

Ички суриштирув асносида полициячи айбсиз деб топилган.

Top