22:51 / 04.02.2016
2194

Европа Иттифоқи 2016 йилда Сурия ва унга қўшни давлатларга 3 млрд евродан кўпроқ ёрдам ажратади

Европа Иттифоқи 2016 йилда Сурия ва унга қўшни давлатларга 3 млрд евродан кўпроқ молиявий ёрдам ажратади, деб айтди Европа кенгаши раиси Дональд Туск Сурия бўйича донорлик анжуманида. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Мен Европа Иттифоқи Сурия, Иордания, Туркия, Ливанга 2016 йилда 3 млрд евродан кўпроқ маблағ тақдим қилишини маълум қилишдан хурсандман", деб айтди Туск.

Туск ЕИ 2017 йилда ҳам шундай миқдордаги молиялаштиришни амалга оширишни режалаштираётганини қўшимча қилди.

Тускнинг айтишича, Суриядаги ихтилоф бошидан бери ЕИ уни тартибга солиш учун умумий ҳисобда 5 млрд евро ажратган.

Top