16:45 / 04.02.2016
3994

Ўзбекистонлик дастурчилар "Chicken Feed" автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқишди

“GOLD SOFT" масъулияти чекланган жамияти ходимлари “Chicken Feed" автоматлаштирилган ахборот тизимини яратишди. 

"Дастур парранда фермаларда қишлоқ хўжалиги паррандасини мувозанатланган боқиш рационини режалаштириш ва ҳисоблаш учун мўлжалланган", деб хабар беради ima.uz.

Тизим ёрдамида маҳсулотларнинг таркибий қисмлари, омборда мавжудлиги, нархлари бўйича маълумотларни қулай шаклда сақлаш ва таҳрир қилиш, барча керакли компонентлар таркибини ҳисоблаш ва у ёки бу парранда зоти учун қабул қилинган стандартлар билан қиёслаш имкониятига эга бўлган ҳолда кунлик рационни батафсил тузиш, ҳар бир маҳсулот оғирлиги ва нархини ҳисоблашга эришиш мумкин.

Муаллифлар - Кардашев Михаил ва Иксанов Хусаинга ушбу дастур учун № ДГУ 03380 рақамли гувоҳнома берилди.

Top