09:48 / 05.02.2016
3300

Пентагон Шимолий Кореянинг ракета учиришини кузатишга тайёрланмоқда

АҚШ Шимолий Корея томонидан учириладиган ракетани кузатиш учун ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини тайёргарликка келтиради, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Пентагон раҳбари Эштон Картер маълум қилди, бироқ айнан қандай воситалар ишлатилишини айтмади.

Картер АҚШ ҳамон Шимолий Кореянинг шу каби дастурларидан хавотирдалигини таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида, Япония мудофаа вазири ракета учириладиган бўлса уни уриб туширишга буйруқ берди.

Top