22:22 / 05.02.2016
10752

Рамзон Қодиров Чеченистон билан Ингушетиянинг бирлашишига қарши чиқмоқда

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Чеченистон билан Ингушетиянинг бирлашишига қарши чиқмоқда. У бу ҳақда инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.

Қодиров Ингушетия раҳбари Юнус-Бек Евкуров билан экстремизмга қарши биргаликда курашишга келишиб олганини қўшимча қилди.

"Юнус-Бек Евкуров билан учрашувимиз бўлиб ўтди. У билан биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ёрдамида ҳар қандай экстремистик кўринишларга қарши курашишга келишиб олдик", деб таъкидлаб ўтди Қодиров.

Қодиров Чеченистон ва Ингушетиянинг бирлаштирилиши борасидаги фикрини билдириб ўтди.

"Чеченистон билан Ингушетияни бирлаштиришга уринаётганим ҳақидаги иғвогар гапларга келсак, мен бунга ҳеч қачон рози бўлмайман. Ва мен қасам ичиб айтишим мумкинки, бу бирлашишга менчалик даражада қарши одам йўқ. Чеченлар ва ингушлар – қардош халқлар. Бироқ ҳар бир республиканинг ўз муаммоси ва вазифалари мавжуд. Уларни қориштиришнинг ҳеч ҳожати йўқ", деб айтди Қодиров.

Қодиров гап айнан қандай "иғвогар гаплар" ҳақида кетаётгани борасида аниқлик киритмади.

Top