17:22 / 05.02.2016
2652

Туркманнефть: 2015 йилда 5 миллион 314 минг 547 тонна нефть қазиб олинди

Ўтган йилда “Туркманнефть” Давлат концерни 5 миллион 314 минг 547 тонна нефть қазиб олиб, режалаштирилгандан кўпроқ натижа қайд этди.

«Готурдепе» нефть қазиб олиш бошқармаси 2 миллион 168 минг тонна “қора олтин” қазиб олган ҳолда давлат концернининг рекордчисига айланди. Туркманистон ахборот агентлиги маълумотига кўра, соҳага инновацион технологиялар, замонавий илмий ишланмаларнинг жалб этилиши хом ашё қазиб олиш ҳажмининг ортишига хизмат қилган.

2015 йилнинг ўзида Готурдепеда 30та тарофидаги самарадор янги қудуқлар фойдаланишга топширилди. Олиб борилган ишлар натижасида 630 минг тонна нефть қўшимча равишда қазиб олинди, дейилади хабарда.

Top