21:47 / 05.02.2016
9044

Хорижда доимий яшаш учун кетган ўзбекистонликларга биометрик паспорт олишда кечикканлик учун жарима қўлланмайди

Ўзбекистон ТИВ сайтининг махсус бўлимида Ўзбекистон фуқароси чет элда доимий яшаётган ва консуллик рўйхатида турган бўлса, биометрик бўлмаган паспортини 2015 йил 31 декабрдан кейин биометрик паспортга алмаштириш чоғида жаримага тортилиш-тортилмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берилган.

"Ўзбекистон фуқароси доимий яшаш учун чет элга кетган ва 2015 йил 31 декабрга қадар доимий консуллик рўйхатига олинган бўлса, Ўзбекистоннинг хориждаги консуллик ваколатхоналарига биометрик паспорт расмийлаштириш учун ҳақиқий муддати ўтмаган Ўзбекистон фуқаролик паспорти билан мурожаат қилса жаримага тортилмайди", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ТИВ фуқароларнинг эски намунадаги паспортлари хорижда амал қилиши муддати тугагани ҳақида маълум қилганди.

Ундан олдинроқ маҳаллий нашрларда Ўзбекистон фуқароларининг эски намунадаги паспортларини биометрик паспортларга алмаштириш муддати 2018 йил 1 июлгача узайтирилгани тўғрисида норасмий хабарлар берилганди.

Ўзбекистонликлар Россия Федерациясидан фақатгина биометрик паспорт бўлганда чиқа олишади

ОАВ: 2016 йилгача биометрик паспорт олмаган фуқаролар жаримага тортилади

Top