22:36 / 06.02.2016
2814

Ҳиндистонда цемент ташувчи машинанинг автобус билан тўқнашиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Тамиланд штатида цемент ташувчи машина йўловчи автобуси билан тўқнашиши оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда маҳаллий полицияга иқтибос келтирган ҳолда The Indian Express нашри.

Полиция маълумотларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси маҳаллий вақт билан 17.00 ларда юз берган. Цемент ташувчи машина ҳайдовчиси бошқарувни қўлдан чиқариб, автобусга урилган. Бунинг натижасида автобус тўнтарилиб кетган.

Шунингдек, 30 киши жароҳатланган. Полицияда таъкидланишича, қурбонлар сони ошиши мумкин, чунки жароҳатланганлардан баъзиларининг аҳволи ўта оғир дея баҳоланмоқда.

Top