19:00 / 08.02.2016
2515

Бишкекда бокс бўйича ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон вакиллари 4та медал олди

2-7 февраль кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган халқаро турнирда ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари муносиб иштирок этиб, 1та олтин, 2та кумуш ва 1та бронза медалини қўлга киритишди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига олтин медални Исроил Мадримов (-75 кг) келтирган бўлса, Сардор Музаффаров (-56 кг) ва Улуғбек Мубинов (+91 кг) финалга қадар кечган жангларни мағлубиятсиз ўтказиб, кумуш медаль совриндори бўлди. Терманинг яна бир вакилии Жасурбек Латипов (-52 кг) бронза медали билан тақдирланди.

Top