Тайванда юз берган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 34 кишига етди, 120 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.
Зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда. Тайнань шаҳрида зилзила оқибатида буткул қулаган 17-қаватли бино остидан 8 февралга келиб 31 кишининг жасади чиқариб олингани маълум бўлди.
Бино вайроналари тагида 120 дан кўпроқ одам қолмоқда, қутқарувчилар умидни сўндирмасдан омон қолганларни қидиришни давом эттирмоқдалар. 8 февралда вайроналар остида 30 соат қолиб кетган 6 ойлик қизчани қутқариб олишга муваффақ бўлинди.