19:39 / 09.02.2016
12263

Оқ Уй сайтида Обамани ҳарбий жиноятчи сифатида судга бериш ҳақида петиция пайдо бўлди

Оқ Уйнинг расмий сайтида АҚШ президенти Барак Обамани ҳарбий жиноятчи сифатида судга топшириш ҳақидаги петиция жойлаштирилди. Мурожаатда айтилишича, жараён Гаагадаги халқаро трибуналда ўтиши лозим.
Петиция муаллифининг сўзларига қараганда, Обама нафақат АҚШ, балки бошқа давлатлар фуқароларига қарши жиноятлар содир этганликда айбдордир.
“Тарихдаги энг даҳшатли қамоқлардан бири – Гуантанамо – ҳалигача ишламоқда. Ливия Обаманинг агрессияси оқибатида вайрон бўлди”, - дейилади хабарда.

Top