21:01 / 11.02.2016
4025

Telegram стикерлар яратиш бўйича 20 минг доллар мукофот жамғармасига эга танлов эълон қилди

Telegram мессенжери стикерлар яратиш бўйича рассомлар орасида 20 минг доллар мукофот жамғармасига эга танлов эълон қилди. Танлов 11 февралдан 25 февралгача давом этади. Танловда иштирок этиш учун намуна сифатида 2-3 та стикер чизиш етарли бўлади.

Telegram танлов доирасида камида 250 та стикерга ҳақ тўламоқчи (ҳар бир стикер учун тахминан 80 доллар ёки бир тўплам учун 1200 доллар). Танлов ғолибларига Telegram билан ҳамкорликни давом эттириш таклиф қилинади.

Энг яхши стикерлар Telegram функцияларини виртуал ўрганиш давомида фойдаланувчиларга ўрнатиш учун таклиф қилинади.

Бундан бир кун аввал "ВКонтакте" ижтимоий тармок учун стикерлар яратувчи янги муаллифни қидириш бўйича танловни эълон қилди, чунки ижтимоий тармоқнинг аввалги рассоми Андрей Яковенко Telegram билан доимий ҳамкорлик қилиши сабабли ижтимоий тармоқдан кетган. "ВКонтакте" танлови финалчилари мукофот сифатида iPad Pro планшети (799 доллардан 1079 долларга туради) оладилар.

Top