16:21 / 11.02.2016
6783

Варди ўзининг кўрсаткичлари хато кўрсатилган FIFA 16 тахтачасини боши билан уриб синдириб ташлади

"Лестер" ҳужумчиси Жейми Варди FIFA 16 симулятори тахтачасини ўзининг умумий кўрсаткичи хато кўрсатилгани туфайли боши билан уриб синдириб ташлади.

Маълум қилинишича, жорий мавсум бошланишидан олдин FIFA 16 ўйинини яратиш устида иш бошлаган дастурчилар Вардининг рейтингини 71 қилиб белгилашганди.

Мавсум давомида эса Варди ёрқин ўйин кўрсатди унинг рейтинги қишки янгиланишдан кейин унинг кўрсаткичи 75га кўтарилди. Лекин у ўзининг рейтинги бу ўйинда ҳамон жуда паст қолмоқда деб ҳисоблади ва бунга кескин норозилик билдирди. Таққослаш учун бу ўйинда "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Жек Колбейк (76) ва "Сток Сити" ҳимоячиси Филипп Волльшайднинг (77) умумий кўрсаткичлари лига тўпурари кўрсаткичлариникидан юқори бўлиб турибди.

"EA Sports дастурчилари ўзи Англия чемпионатини кузатишадими? Варди бу ҳаракати билан уларга сабоқ бериб қўйди", дейилади шу ҳақдаги хабарда.

Маълумот учун, "Лестер"нинг мавсумда яққол пешқадамга айланишига ўз ҳиссасини қўшган Варди АПЛнинг жорий мавсумида 25 ўйин ўтказиб, 18та гол урди ва 5та голли узатма муаллифи бўлди. У шунингдек, Англия терма жамоасига чақирила бошлади.

Top