14:55 / 12.02.2016
2811

Покистонда “ал-Қоида” ва “Лашкари Жангвий”нинг 97 аъзоси қўлга олинди

Покистон махсус кучлари “ал-Қоида” ва “Лашкари Жангвий”нинг 97 аъзосини қўлга олди, деб хабар беради Reuters агентлиги.

Жангарилар Карачи шаҳрида қўлга олинди. Террорчилар 2002 йили америкалик журналист Дэниэл Перл қатли ташкилотчиси Холид Умар Шайхни қамоқдан қочиришга ҳозирлик кўраётган эди.

Ҳибсга олинганларнинг катта қисми Покистондаги ҳарбий ва полиция объектларига уюштирилган ҳужумларда айбдордир. Улардан уч нафари гуруҳ раҳбарлари сифатида кўрилмоқда.

Top