17:47 / 16.02.2016
2436

Bloomberg: Anglo American’нинг йиллик зарари 5,6 млрд долларни ташкил қилди

Кон қазилмалари бўйича йирик конгломерат саналган Anglo American’нинг соф зарари 2015 йилда 2014 йилга қараганда 5,62 миллиард доллар даражасида икки марта ошди, дея хабар бермоқда Bloomberg компаниянинг молиявий ҳисоботига манба кўрсатган ҳолда.

“Ҳисобот даврида компаниянинг фойдаси 2014 йил билан таққосланганда 26 фоизга қисқариб, 23 миллиард долларни ташкил қилди”, - дейилмоқда хабарда.

“EBITDA кўрсаткичи 2015 йилда 2014 йилга қараганда 38 фоизга қисқариб, 4,85 миллиард долларга тенг бўлди” дея қайд этилган.

2015 йилда дивидендлар 2014 йилга қараганда деярли уч маротаба қисқарди, ҳар бир акция учун 0,64 АҚШ долларини ташкил қилди. Ўтган йилнинг декабрь ойида Anglo American котировкалари 1999 йилнинг май ойига қараганда минимумга кетди.

Аввалроқ Anglo American томонидан компаниядаги қайта тизимлаш доирасида 85 минг ходимни қисқартириш эълон қилинган эди.

Top