14:33 / 16.02.2016
2262

Жазоир терма жамоаси допинг можаролари туфайли 2018 ва 2022 йилги ЖЧни ўтказиб юбориши мумкин

Жазоирда футболчиларнинг допинг қабул қилиши билан боғлиқ катта можарога юзага келиши мумкин. Маҳаллий матбуот ҳозирда бу борада катта журналистик текширув олиб бормоқда.

Унда айтилишича, 2013 йилда футболчиларнинг наркотик моддалар қабул қилиниши бўйича камида 10га яқин ҳолат кузатилган. Жазоир шаҳридаги тунги клублардан бирининг ходими «Ал-Араби ал-Жадид» газетасига футболчилар ундан тез-тез амфетамин ва бошқа турдаги гиёҳвандлик моддалари сотиб олишганини айтиб берган.

Тиббиёт бўйича экспертлардан бирининг «Ал-Хабар» нашрига берган интервьюсида таъкидлашича, мамлакат бу борада муаммолар бор. Чунки футбол клублари доимий ишчи сифатида шифокорлар хизматидан фойдаланишмайди.

Допинг можароси терма жамоанинг 2018 ва 2022 йилларда жаҳон чемпионатида иштирокини ҳам сўроқ остида қолдириши мумкинлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта допинг можароси Жазоир терма жамоаси аъзоси, «УСМ Жазоир» клуби футболчи Юсуф Билолий билан кузатилганди. Африка чемпионлар лигаси учрашувидн кейин ўтказилган допинг таҳлилида Билолий тақиқланган препарат истеъмол қилгани маълум бўлган ва 2 йилга футболдан четлатилганди.

Top