10:51 / 16.02.2016
3578

ОАВ: АҚШ Жанубий Кореяга 4та F-22 Raptor қирувчи самолётларини жойлаштирмоқчи

АҚШ Жанубий Корея ҳудудига 4та "кўринмас" деб ҳам номланувчи F-22 Raptor русумли қирувчи самолётларини жойлаштиришни режалаштирган. Бу ҳақда "Ёнҳап" агентлиги хабар тарқатган.

Номини сир сақлашни истаган жанубий кореялик ҳарбий амалдорнинг маълумотига кўра, бешинчи авлод қирувчи самолётлари 17 февраль куни Корея ярим оролига етиб келиши режалаштирилган.

Қайд этилишича, F-22 самолётлари олиб келиниши февраль ойи бошида шимоллик корейсларнинг ядровий синов ўтказганига жавобан амалга оширилади.

Бундан олдинроқ, Жанубий Корея томони КХДРдан ҳимоя тариқасида чегара ҳудудига 3та ЗРК Patriot жойлаштиргани ҳақида хабар қилинганди.

Top