16:35 / 16.02.2016
3083

ЎзДЖТУда ўтказилган навоийхонлик кечасига 8 давлатнинг элчилари ташриф буюрди

16 февраль куни Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгаши, Ўзбекистон-Иордания дўстлик жамияти, Ўзбекиcтон давлат жаҳон тиллари университети ҳамкорлигида “Алишер Навоий - шарқнинг буюк шоири, мутафаккур, давлат арбоби“ номли тадбир ўтказилди.

 

Унда “UNESCO“нинг Ўзбекистондаги вакили, Афғонистон, Қозоғистон, Миср, Уммон, Тожикистон, Иордания, Туркманистон, Қирғизистон давлатларининг фавқулодда ва мухтор элчилари иштирок етди.

Тадбир давомида Навоийнинг ижоди ҳақида илмий иш ёқлаган олимлар сўзга чиқди ва талабалар Навоий ғазалларини кичик саҳна кўриниш орқали ўзбек, араб, хитой, инглиз, француз, рус, испан, тилларда ўқиб беришди.

Муаллиф: Миржаҳон Юсупов, ЎзДЖТУ талабаси

Top