19:52 / 18.02.2016
3419

Ekko аудио-ҳаби исталган қулоқчинларга “ҳаво орқали” мусиқа эшитиш имконини беради

Бир неча кишидан иборат оилаларда кўпчилик мусиқа эшитиш, кино кўриш ёки ўйин ўйнаш билан банд бўлган вақтда уйда тинч бир жойни топиш мушкул бўлиб қолади.

Шундай вазиятларда қандай йўл тутса бўлади? Сизга ёрдамга Ekko аудио-ҳаби келади.

Моҳияти бўйича, бу қурилма ўзидан бир қанча миниатюр мусиқа узатувчилардан иборат аудиотизим, телевизор ва смартфонлар учун адаптерни ўз ичига олади. Ҳар бир мусиқа узатувчиларни исталган қулоқчинларга улаб, уларни симсиз аксессуарга айлантириш мумкин. Энди икки-уч киши фильм кўриб ёки ўйин ўйнаб битта аудио тўлқинни эшитишлари мумкин. 

Ekko аудио-ҳаби яратувчилари унинг қандай ишлашини намойиш қилдилар.

Ҳар бир қулоқчинларга уланувчи ресиверлар Hi-Fi сифатидаги (96 кГц, 24-бит, MP3, FLAC) аудиони 4.5 соат узлуксиз узатади. Узатиш радиуси 30 метрни ташкил қилади. Аудионинг стриминги Wi-Fi 802.11 ac протоколи бўйича амалга оширилади. Қурилманинг ўлчамлари 25 x 6,35 x 1,7 сантиметрдан иборат.

Ekko яқин орада Kickstarter`да пайдо бўлади ва унинг улгуржи ва буюртма нархлари ҳам эълон қилинади.

Top