Мамлакат чегара хизмати Тожикистондан Қирғизистонга яна алюминий олиб киришга уриниш бўлганини хабар қилган.
17 февраль куни Боткент вилояти ҳудудида Тожикистон фуқароси давлат чегараси тартибини бузгани учун қўлга олинган. У 19 тонна алюминийни юк учун тегишли ҳужжатларсиз Қирғизистон ҳудудига олиб кирмоқчи бўлган.
Контрабанда юкнинг умумий қиймати 900 минг сомни ташкил этган.
Тожикистон-Қирғизистон чегарасида “қанотли металл” билан Тожикистон фуқароларининг қонун бузарликлари тез-тез учраб турадиган ҳолат ҳисобланади.