11:55 / 21.02.2016
3380

«Барселона» йилни мағлубиятсиз давом эттириш бўйича ўзининг энг яхши натижасини қайд этди

20 февраль куни Испания чемпионати 25-турида «Барселона» «Лас-Пальмас»га қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу муваффақиятдан сўнг, каталонияликларнинг 2016 йилдаги мағлубиятсиз сериясини 15та ўйинга етказди (13 ғалаба ва 2та дуранг). Бу эса жамоа тарихидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.

Шунингдек, каталонияликларнинг мавсумдаги барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолдаги мағлубиятсиз серияси 32 ўйиндан иборат бўлиб турибди (26 ғалаба ва 6 дуранг).

Сўнгги бор Луис Энрике жамоаси 2015 йилнинг 3 октябрь куни «Севилья»га (1:2) имкониятни бой берганди.

Top