17:57 / 21.02.2016
2793

Футзал. Осиё чемпионатининг учинчи ўрни учун баҳсда Таиланд Вьетнамни 8:0 ҳисобида енгди

Футзал бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионати доирасида учинчи ўрин учун Таиланд ва Вьетнам терма жамоалари ўзаро кураш олиб борди ва таиландликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Таиланд терма жамоаси Тошкентдан ўз уйига бронза медаллари билан қайтадиган бўлди.

Ҳерманс шогирдлари бугун бўлиб ўтган баҳсда Вьетнам дарвозасига жавобсиз 8та тўп йўллашди. Таиландликлар тўпурари Суфавут Туенкланг ушбу ўйинда 4та гол уришга муваффақ бўлди.

Сувафутнинг мусобақадаги голлари сони 14тага етди ва ҳозирча тўпрурлар баҳсида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Эронлик Ҳуссайн Тойибий ҳисобида 11та гол бор.

Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги финал учрашуви 19:00да бошланади.

Top