20:08 / 23.02.2016
5102

Олимлар саратон ҳужайраларининг уч ўлчамли тасвирини олишга муваффақ бўлишди

Олимлар томонидан Developmental Cell журналида саратон ҳужайраларининг уч ўлчамли тасвирини олишга қодир, юқори кўрсатиш қобилиятига эга микроскоп ҳақида маълумот берилди.

"Бизнинг микроскоп саратон ҳужайраларининг ҳаракатини бошқарувчи молекуляр механизмларни чуқурроқ тушунишга имкон берадиган асбоблардан бири ҳисобланади. Умид қиламизки, энди олимлар "Биз нимани ўлчай оламиз?" саволи ўрнига "Нимани ўлчаш керак?" деган савол беришади", деб айтмоқда микроскоп муаллифларидан бири, Техас университети Жануби-Ғарбий тиббиёт маркази профессори Рето Фиолка.

Бугунги кунда қўлланадиган саратон ҳужайралари тасвирининг кўпчилиги бу икки ўлчамли ясси суратлардир. Бироқ ҳақиқатда ҳужайралар мураккаб табиий муҳитда яшайди. Бу ҳужайраларнинг ҳаётини табиий шароитларга яқин шароитларда ўрганиш имконияти тақдим қилинган микроскопнинг муҳим жиҳати ҳисобланади. Бироқ у томонидан олинадиган маълумотлар тушунтириб бериш учун қийин бўлиши мумкин, шунинг учун маълумотларни олиш ва қайта ишлаш учун кучли компьютер дастурларини яратиш бу йўналишдаги кейин қадам бўлади.

Микроскоп яратувчилари микроскоп учун дастурий таъминот илмий ҳамжамият учун очиқ фойдаланишда бўлишини айтдилар.

Top