13:44 / 24.02.2016
4192

АҚШда эгизак опа-сингиллар иккинчи бор эгизак фарзандларни дунёга келтиришди

Эгизак опа-сингиллар Керри Бункер ва Келли Уолл иккинчи бор эгизак болалар туғишди.

Биринчи марта Бункер ва Уолл бир неча ой фарқи билан она бўлишган эди. Ҳозир эгизаклар 4 ва 5 ёшларда. Бункернинг икки ёшли бошқа боласи ҳам бор, хабар беради Associated Press.

Энди 36 ёшли америкалик эгизак опа-сингиллар Юта штати Орем шаҳрида бир неча ҳафта фарқи билан худди ўша туғруқхонада навбатдаги эгизакларини дунёга келтиришди.

Касалхонада “баъзи эгизаклар ЭКО амалиёти ёрдамида пайдо бўлишган”ини айтишган.

Бункер ва Уолл улар нафақат опа-сингиллар, балки яқин дугона, қўшни ва ҳамкасблар эканларини маълум қилишди. Энди тўққиз нафар боланинг барчаси бирга катта бўлишади, ваъда беришди улар.

Top