17:42 / 24.02.2016
2233

Диего Симеоне: «Биз яхши спорт формасидамиз, лекин ПСВ ҳам жуда кучли рақиб»

Мадриднинг «Атлетико» жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛ нимчорак финалида Голландиянинг ПСВ жамоасига қарши кечадиган учрашувдан олдин журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

«Айни вақтда жамоамиз вакиллари яхши спорт формасида. Биз ички чемпионатда кетма-кет ғалабалар қайд этдик, гарчи охирги учрашувда дуранг қайд этилган бўлсада, олдиндаги шиддатли баҳсларга тайёрмиз.

ПСВ жуда кучли рақиб. Бу жамоа ҳужумкор услубда ўйнайда. Голландлар исталган пайтда, стандарт вазиятлардан, футболчининг индивидуал ҳаракатлари эвазига ёки компинация орқали гол ура оладиган жамоа шакллантиришган... Бу учрашув бошланишини сабрсизлик билан кутмоқдаман.

Нидерландияда бизга тенг рақиб сифатида «Аякс»ни кўраман. Аммо бу бошқа турнир. Бизни ўта шиддатли баҳс кутмоқда, икки томон футболчилари ҳам бу ўйинда кўп куч сарфлашади. Бизнинг мақсадимиз - ўйинда ўз сўзимизни айтиш.

ЕЧЛни ютиш учун Ла-Лигадаги каби жуда кўп ўйинларда ғолиб чиқиш талаб қилинмайди. Лекин бу турнирдаги барча рақиблар жуда хавфли бўлишади. Биз ўйиндан ўйинга бу турнирда ғолиб бўлиш учун яқинлашишимиз керак.

Бунинг учун биринчи навбатда Эйндховендаги ўйинни ютишимиз керак», – дейди Симеоне.

«Атлетико»нинг ПСВга қарши учрашуви 25 февралга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.

Top