00:53 / 24.02.2016
2907

Немис полицияси "Бавария" клубидан 3 млн евро ундирмоқчи бўлган жиноятчини ҳибсга олди

Германия полицияси "Бавария" клубидан 3 млн евро ундирмоқчи бўлган жиноятчини ҳибсга олди. Бу ҳақда Bild нашри маълум қилди.

Аввал кўп сонли ўғриликлар учун судланган Харальд Цирнгибль 9 ва 15 февралларда "Бавария" раҳбариятига юборган мактубларида ўйин вақтида "Альянц Арена" стадиони устидан дрон учириб, сўнгра уни футбол майдонига ёки стадион олдидаги автомобиль тураргоҳига қулатиши билан таҳдид қилган.

Маълум қилинишича, жиноятчини қўлга олиш учун 100 нафар полициячидан иборат махсус комиссия тузилган.

Top