01:09 / 24.02.2016
3064

Пентагоннинг Гуантанамони ёпиш бўйича режалари АҚШга 475 млн долларга айланиши мумкин

АҚШнинг Гуантанамо ҳарбий базасидаги турмани ёпиш ва у ердаги маҳбусларнинг бошқа турмаларга кўчирилишига сарфланадиган харажатлар 290 млн доллардан 475 млн долларга айланиши мумкин, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Оқ уйнинг расмий вакили маълум қилди.

Таъкидланишича, харажатлар 3-5 йил ичида қопланади. 35 га яқин маҳбус бошқа давлатларга топширилади.

АҚШ раҳбарияти Кубадаги террорчилар учун махсус турмани ёпиш бўйича режаларини конгрессга кўриб чиқиш учун юборади.

Top