11:24 / 25.02.2016
2133

Диего Симеоне: «Ўйин қўпол кечди, лекин бизда яққол голли вазиятлар ҳам бўлди»

«Атлетико» жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛнинг нимчорак финали босқичида Голландиянинг ПСВ жамоасига қарши кечган баҳсдан кейин (0:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Йигитлар майдонда ҳақиқий кураш олиб боришди, ўйин қўпол кечди. ПСВ – жуда қийин рақиб, футболчилари тезкор. Аммо бизда яққол голли вазиятлар яратилди.

Иккинчи таймда биз ўйинни назорат қилдик, Обакка (мадридликлар дарвозабони - таҳририят) иш топилмади.

Биз бу ўйинда гол ура олмадик, лекин кейинги босқичга ўтиш учун имкониятимиз ҳали ҳам яхшилигича қолмоқда. Мени шогирдларим бор кучини майдонга ташлашгани қувонтирди. Футболчилар жон-дили билан ўйнар экан, вазиятлар кўпаяди, ўйин рақиб томонида кечади, голлар ҳам келади. Мен сабр қила оламан», – дейди Симеоне.

Top