09:30 / 27.02.2016
2523

Сурия ярашувнинг исталган бузилиши учун жавоб бериш ҳуқуқига эгалигини айтди

Сурия ҳукумат армияси БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурия ҳудудида ўт очишни тўхтатиш тартибини ўрнатиш ҳақидаги қарорининг исталган бузилиши учун жавоб бериш ҳуқуқини сақлаб қолади, деб айтди Суриянинг БМТдаги доимий вакили Башар Жафарий. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

"Бизнинг кучларнинг БМТ Хавфсизлик кенгашининг ўт очишни тўхтатиш бўйича қарорининг исталган бузилиши вазиятида жавоб бериш ҳуқуқи борлигини тасдиқлаймиз", деб айтди Жафарий.

Жафарий, шунингдек, давлат чегараларини назорат қилиш ҳақидаги кўрсатмаларга амал қилиниши ва террорчилик гуруҳларининг ташқаридан қўллаб-қувватланишини тўхтатиш лозимлигига эътибор қаратди.

Аввалроқ БМТ Сурияда иғвогарлик ҳолатлари бўлиши мумкинлигига тайёрлиги маълум қилинганди.

Top