12:30 / 28.02.2016
2715

Лучано Спаллетти: «Тоттини туширмоқчи эдим, лекин биз ўз майдончамиздан чиқолмай қолдик»

«Рома» бош мураббийи Лучано Спаллетти «Эмполи»га қарши учрашув (3:1) ҳақидаги фикрларини билдирди.

«Жуда ажойиб ўйин бўлди, асосийси биз кучли жамоага қарши ўйнадик. «Эмполи»га унчалик кўп имконият бермадик. Бу эса бизнинг имкониятларимиздан дарак беради.

Тоттини охирги захира сифатида майдонга тушурмоқчи эдим, лекин ўйин сўнгида ўз майдонимиздан чиқолмай қолдик», дейди мураббий.

Top