19:12 / 03.03.2016
6292

Ихтисослашган бўш иш ўринлари ярмаркасининг биринчи куни якунланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошчилигидаги Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссияси ташаббусига мувофиқ ташкил этилган “Ихтисослашган бўш иш ўринлари ярмаркаси” 2016 йил 3 март куни соат 09:00да Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги “Камолот Ёшлар ижодиёт саройи” биносида иш бошлади.

Ярмарканинг расмий очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазири А.Абдухакимов, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реаблитация маркази директори М.Қодиров, директор ўринбосари О.Қосимов, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.Турдиқулов, Тошкент шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш “KOICA” маркази директори Р.Ибрагимовлар табрик сўзи билан қатнашди.

Шунингдек, тадбирнинг очилиш маросимида Республика Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Тошкент шаҳар прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИББ, Республика марказий банки, тижорат банклари, “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати Республика Кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва туманлар ҳокимликлари вакиллари иштирок этишди.

Кун якунида олинган тезкор маълумотга кўра, Тошкент шаҳрининг мувоффақиятли фаолият юритаётган 335 та корхона ва ташкилотлари ўзларининг 5523 та яқин бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этишди. Таклиф қилинган иш ўринларининг аксарият қисмида ойлик иш ҳақи 700 минг сўмдан ортиқ бўлиб, айрим мутахассисликлар бўйича 1,3-1,5 млн. сўмни ташкил этди.

Тадбирга ташриф буюрган 3350 нафардан ортиқ иш қидираётганларнинг 3308 нафари - хорижда меҳнат фаолиятида бўлиб қайтганларини, 22 нафари - одам савдосидан жабр кўрганларни ташкил қилди.

Корхона ва ташкилотлар томонидан таклиф қилинган бўш (вакнт) иш ўринларига 1690 та мурожаат қайд этилди ва жами 487 нафар кишига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. Бугуннинг ўзида 31 нафар иш қидирувчи билан меҳнат шартномаси расмийлаштирилди.

Шу билан бирга, Касбга-ўқитиш бўйича 51 нафар фуқародан мурожатлар тушди.

Бундан ташқари, тадбирда қатнашган 32 та тижорат банклари томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган 31 нафар фуқаронинг микрокредит олиш ҳақидаги мурожаатлари қабул қилинди.

Тадбир 4 март куни ўз ишини давом эттиради.

Top