10:38 / 03.03.2016
2777

Луи ван Гаал: «Матани гол уришидан олдин алмаштириб юбормаганимдан жуда хурсанд бўлдим»

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Луи ван Гаал АПЛ 28-тур доирасидаги «Уотфорд» устидан қозонилган ғалаба (1:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Мата гол урганидан хурсандман. Бугун у майдонда жамоа сардори эди. Шундай экан, ўйлашимча бу муваффақиятимиз гарови бўлди.

Ўйиндан олдин Эррера ва Мата борасида ўйланиб тургандим, лекин барибир иккаласини ҳам бир вақтда майдонга чиқардим. Кейин Эррерани алмаштирмоқчи эдим, бироқ эътибор берсам Мата ўйинида ўзгариш кўзга ташлана бошлади. Уни жароҳат олди деб ўйлагандим. Аммо ҳаммаси бошқача бўлиб чиқди. Мен уни майдонда қолдирганимдан хурсандман.

Жамоа учун хурсандман, чунки ҳозирги яхши футбол кўрсатишнинг ўзи қийин. Бугунги ўйинда асосий эътибор атлетизмга қаратилганди. Рақиб футболчилари бизникилардан деярли икки баравар бақувватроқ эди. «Уотфорд» устидан қозонилган ғалаба – ажойиб натижа, айниқса рақобатчиларнинг барчаси мағлубиятга учраб турганда.

Кетма-кет тўртта ғалаба ҳар доим оптимистик руҳ беради, аммо захирамизда футболчилар жуда кам, тақвим эса ўта зич. Курашиш оғир кечади», – дея ван Гаалнинг сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports.

Top